“Авиценна-2021” халкаро олимпиадасининг хисоботи

Олийгоҳлар ўртасида ўтказилган “Авиценна-2021” халқаро олимпиада  ҳисоботи

(Секция-5, фан биологик кимё)

Олийгоҳлар ўртасида “Авиценна-2021”  халқаро олимпиадаси Тошкент вақти билан соат 12.00да бошланди. Олимпиадани  Тошкент тиббиёт академияси ректори А.К.Шадманов очиб бердилар. Шундан сўнг Ставрополь тиббиёт институти, Тошкент педиатрия институти ва Япония тиббиёт институти ректорлари хам ўз табрик сўзларини айтиб ўтдилар.

Сўнгра соат 12.30 да секцияларда олимпиада бошланди. Биологик кимё йўналиши бўйича тадбирни Тиббий ва биологик кимё кафедраси профессори, Иноятова Феруза Хидоятовна очиб бердилар ва барча иштирокчиларни табриклаб, омад тиладилар. Тадбирда иштирок этаётган хакамлар хайъати аъзолари ва иштирокчи талабалар таништириб ўтилди.

Хакамлар хайъати аъзолари:

  1. Раис – Иноятова Феруза Хидоятовна – ТТА, Тиббий ва биологик кимё кафедраси профессори, т.ф.д.
  2. Ишигов Ибрагим Агаевич – Қозоғистон Республикаси, Туркистон ш. Х.А. Ясавий номли МКТУ, Тиббиёт факультети профессори , т.ф.д.
  3. Каримова Шоира Фатхуллаевна – ТошПТИ, Тиббий ва биологик кимё кафедраси доценти, т.ф.д.
  4. Мухамедова Нурхон Халимовна ТТА, Тиббий ва биологик кимё кафедраси доценти, т.ф.д.
  5. Халиков Каххор Мирзаевич – СамДавТИ, Биологик кимё кафедраси мудири, доцент, т.ф.н.

Олимпиада 2 босқичда ўтказилди.

1-босқич. Тошкент тиббиёт академияси миқёсида.

Олимпиада дастурига мувофиқ 1-босқичнинг 1-турида Тошкент тиббиёт академиясидан барча талабгор талабалар 30 дақиқа давомида бир жавобли 30 та тест топшириқларини ТТА тест марказида топширишди. Унда энг юқори бал тўплаган 10 та талаба сараланиб 2-босқичга ўтишди.

Биринчи босқичнинг 2-турида саралаб олинган 10 та талаба қатнашди. Бу турда талабалар 3 та вазиятли масала ва битта метаболик схема бўйича ёзма тарзда жавоб беришди. Биринчи турдан ўтган 10 талабадан 9 таси 2-тур ёзма иш босқичига ташриф буюришди.  201а гурух талабаси Валиулин Рашид ёзма иш боскичига шахсий сабабларга кўра келмади.  Ёзма иш учун тайёрланган тўрт вариантдан иборат билетлардан талабалар вакили томонидан I-вариантли конверт танланди. Ёзма иш учун талабаларга 60 дақиқа вақт берилди.  Қатнашчилар  ишни 14:25 да бошлашди ва  15:25 да тугатишди. Талабаларнинг ёзма ишлари натижалари Олимпиада буйича эксперт профессор Ф.Х.Иноятовага топширилди. Ёзма иш натижалари проф. Ф.Х.Иноятова, к.ўқт. О.Х.Мўйдинов ва асс. М.С.Хайитовлар томонидан текширилди. Ёзма иш натижаларига кўра Даволаш факультети 211-гурух талабалари Ахматов Нодирбек ва Ибрагимов Шерзодлар тегишлича 1- ва 2-ўринларни эгаллаб, 2-босқичда қатнашиш имкониятини қўлга киритишди.

2-босқич. Халқаро миқёсда.

Олимпиада дастурига мувофиқ 2-босқичда ҳар бир олийгоҳдан иккитадан иштирокчи қатнашди. Тадбир ZOOM дастури орқали масофавий тарзда ташкил қилинди. Олимпиадада қатнашиш истагини билдирган 10 та олийгоҳнинг 20 та талабаси онлайн рўйхатдан ўтди ва шулардан 19 та талаба иштирок этган бўлса, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти талабаси Хабибуллаева Дилноза техник сабабларга кўра қатнаша олмади.

Иккинчи босқич – Биологик кимё фанидан хар бир иштирокчига алоҳида-алоҳида 3 тадан вазиятли масаладан иборат билетлар тақдим этилди ва талабалар билетларни танлаб бўлгач саволларга тайёргарлик кўришлари учун 10 дақиқа вакт берилди.  Шундан тартиб бўйича талабалар саволларга жавоб беришди. Хакамлар хайъати жавобларга бахо берар экан керакли ўринларда қатнашувчиларга саволлар билан мурожат қилиб, талабалар ўз билимларини янада кенгроқ намоён этишларига имкон яратишди. Ҳар бир савол 10 баллик тизимда баҳоланди. Барча иштирокчилар ўз саволларига жавоб бериб бўлганларидан сўнг, хакамлар томонидан қўйилган баллар асосида натижалар хисобланди ва  онлайн тарзда ғолиб ва иштирокчиларнинг баллари эълон қилинди.

                           

 

Тадбир якунига кўра ғолиблар қуйидагича белгиланди:

1-ўрин:  Ахматов Нодир                    – ТТА, даволаш факультети, 2-курс

 

2-ўрин:  Бабаханов Хусан                 – АндТИ, даволаш факультети, 2-курс

                Маллаходжаев Анвар        – СамТИ, даволаш факультети, 2-курс

 

3-ўрин:      Умурзаков Темурбек           – АндТИ, даволаш факультети, 2-курс

                  Фозилов Дониер                    – ФарЖСТИ,тиббий-профилактика, 2-курс

                 Тамиров Гаджи                     – ДагГосМИ, даволаш факультети, 2-курс

 

Халқаро олимпиада якунида хакамлар хайъати раиси, проф. Ф.Х. Иноятова, проф. И.А.Ишигов ва доц. К.Х.Мирзаевлар барча иштирокчиларини ғалаба билан табрикладилар ва  муваффақиятлар тиладилар. Сўнг иштирокчи талабалар ғолибларни табриклаш билан бирга олимпиадани ташкилотчиларига миннатдорчилик билдиришди.

 

Раис:  ТТА, Тиббий ва биологик

кимё кафедраси профессори, т.ф.д.                                    Иноятова  Ф.Х.

 

Олимпиадага масъул котиб, асс.                                           Асланова А.Х.

 

One thought on ““Авиценна-2021” халкаро олимпиадасининг хисоботи”

  1. Juda ajoyib bo’ldi. Bundan keying yillarda ham o’tkazilsa bundanda yaxshi bolardi. Tashkilotchilarga rahmat

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.