ТИББИЙ ВА БИОЛОГИК КИМЁ КАФЕДРАСИНИНГ ТАРИХИ

Тиббий ва биологик кимё кафедрасининг тарихи

Кафедра 1920 йилда ташкил қилинган. 1920-1924 йй. кафедрага А.В.Благовешинский раҳбарлик қилган, бироқ у ҳақида маълумотлар сақланиб қолмаган.

1927-1932 йй. кафедрага Рудольф Генрихович Энгелянд раҳбарлик қилган. Берлин университетини тамомлаган. Мушак экстра фаол моддалари, эластиннинг гидролитик маҳсулотлари, кўз функционал ассимметриясини аниқлаш усулларига бағишланган 30 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи.

1932-1934 йй. кафедрага кимё фанлари номзоди, доцент Джаббар Саттар (1905-1937) раҳбарлик қилган. 1930 йили Берлин университетининг кимё факультетини тамомлаган. 1930 йилда унга кимё фанлари номзоди илмий даражаси берилган. Кимё бўйича дарсликларни немис тилидан ўзбек тилига, ҳамда кимёвий атамалар немисча-русча ва немисча-ўзбекча луғатлари муаллифи. 1935-1937 йиллари ноорганик кимё кафедраси мудири бўлган.

1934-1937 йй. кафедрага Анна Николаевна Адова (1880-1950) раҳбарлик қилган. 1919 йилда Москва университети тиббиёт факультетини тамомлаган. Оқсиллар, ферментлар, гормонлар, экстрафаол моддалар биокимёси ва химия терапия бўйича 106 та илмий ишлар муаллифи.

 

1937-1957 йй. Кафедрага Александр Семенович Волынский (1998-1979) раҳбарлик қилган. Биология фанлари доктори (1949), профессор (1950), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби. 1923 йилда Дон давлат университети (Ростов-на Дону) тиббиёт факультетини тамомлаган. 1967-1971 йиллари биохимия кафедраси мудири, у томонидан турли касалликларда  клиник-биокимёвий текширишлар, қон ва аъзолар консервацияси муаммоларига бағишланган 100 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Профессор Волынский А.С. раҳбарлигида кафедрада ишқорий металлар тузлари ёрдамида қон зардоби оқсилларини дифференциация қилиш, иммун зардоблар ва антителаларни тозалаш бўйича текширишлар олиб борилган, электрофоретик бир хил гамма-глобулинларни ажратиш усули ишлаб чиқилган. У томонидан тиббий амалиёт учун муҳим бўлган қонни цитрат-магнези усулида консервациялаш, тузли анальгезия, қон индивидуал оқсилларини стандартлаштириш усуллари, янги изотоп усулига бағишланган 15 та тавсиялар ишлаб чиқилган ва қон оқсилларини ҳаёт давомида денатурацияси бўйича янги тестлар ишлаб чиқилган. 2 та муаллифлик гувоҳномасига эга (термоэлектрофорезни конструкциялаш ва ФСГ ни ажратиш). Турли медаллар билан мукофотланган.

Бу давр мобайнида кафедрада ишлаганлар: Я.Х.Туракулов, Д.Н.Сахибов, К.С.Казаков, К.Г.Иоффе, А.И.Николаев, К.Х.Хаджиев, Ф.А.Абдуллаев, И.К.Гульмирзаева, М.А.Арипжанова, Ю.Г.Чирко, P.P.Музаппаров, М.С.Заитова, Г.Б.Данильянц.

 

1967-1991 йиллари Камал Хаджиевич Хаджиев (1924-1991) кафедрага мудирлик қилган. Биология фанлари доктори, профессор, Республикада хизмат кўрсатган фан арбоби. 1949 йилда Тошкент тиббиёт институтини тамомлаган. 1953 й. номзодлик, 1963 й. – докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Ҳазм тизими, юрак-қон томир тизими аъзолари клиник биокимёсига бағишланган 250 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Кафедрада ўқув, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ишларни ташкиллаштиришга катта ҳисса қўшган. Улар томонидан 6 та докторлик ва 40 та номзодлик диссертациялари тайёрланган. 1992 йилда Тошкент шаҳрини кўчаларидан бири улар номи билан номланди.

Улар билан бирга ишлаганлар: И.К.Гульмирзаева, М.С.Заитова, Р.Р.Музаппаров, Р.А.Сабирова, Г.Б.Данильянц, М.А.Кадырова, И.А.Ишигов, М.П.Ибрагимходжаева, У.К.Ибрагимов, К.А.Атаниязов, А.В.Туйчиев.

 

1971 йилда ноорганик, физик ва коллоид кимё кафедраси органик кимё кафедраси билан бирлаштирилиб, тиббий кимё кафедраси деб номланди ва уни профессор А.И.Николаев бошқарди. 1972 йилда тиббий кимё кафедраси яна иккита мустақил кафедрага бўлинди: ноорганик кимё кафедраси ва органик ва физколлоид кафедрасига. Ноорганик кимё кафедрасини доцент  М.К. Алявия,

Органик ва физколлоид кимё кафедрасини доцент А.Г. Махсумов 1972 йилдан 1975 йилгача, сўнгра 1990 йилгача бошқарди.

 

 

Кимё фанлари номзоди, доцент Марфуахон Кудратуллахановна Алявия (1921 й) кафедрани 1966-1975 йиллар бошқарди. У 1943 йил Ўрта Осиё индустриал институтининг кимё-технология факультетини тамомлаган. Асосий илмий йўналиши–ҳаёт учун муҳим микроэлементларнинг биологик фаол моддалар билан янги комплекс бирикмаларини синтез қилиш ва физик-кимёвий ва тиббий-биологик хусусиятларини ўрганиш. 100га яқин илмий ишлар муаллифи. 1964 йилда М.К.Алявия ўзбек тилига «Качественный химический полу микроанализ» китобини таржима қилган. Унинг раҳбарлигида 2 номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинган.

 

 

 

 

 

Кимё фанлари доктори, профессорАбдухамид Гафурович Махсумов (1936 й) 1972 йилдан кафедрани бошқарди. 1959 йилда Тошкент политехника институти кимё-технология факультетини тамомлаган. 1964 йилда номзодлик, 1984 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 800 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан 267 ихтиро ва патентлар муаллифи бўлиб, улар антимикроб, антигрибок, антисептик, яллиғланишга қарши ва бошқа хусусиятли пропаргил эфирлар асосидаги дори препаратлар синтезига бағишланган. 5 фан доктори ва 33 фан номзодларини тайёрлаган.

Улар билан ишлаганлар: Профессор – Жураев А.Ж., Балтабаев У.А., доцент Хамраев А.Д., ассистентлар – М.У.Убайдуллаева, М.Юсупханова, И.Д.Бабаев.

 

 

 

 

Сталина Солиховна Қосимова (1936 йилда туғилган)          1959 йилда Ўрта Осиё политехника институти химия-технология факультетини тамомлаб, 1964 йилда СССР ФА Ленинград силикатлар кимёси Институтида «Натрий-стронцийли шишалар физик-кимёси» мавзусида номзодлик, 1975 йилда С.И.Вавилов номли Ленинград Давлат оптика институтида  «Стронций тутган шишасимон системалар ва улар асосида саноатда олинган атермал лазерли шишаларнинг физик-кимёси» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Асосий илмий йўналиши – турли хил шишасимон системаларнинг физик-кимёсини ўрганиш, нанотехнологиялар. Касымова С.С. 16 монография ва дарсликлар, 12 та патент, 450 та илмий ишларнинг муаллифи. 2 та фан доктори, 15 та фан номзодларини тайёрлаган. 1975 йилдан 1992 йилгача анорганик ва физколлоид кимё кафедрасининг мудири сифатида фаолият олиб борган. 1992 йилдан 2013 йилгача биоорганик ва биологик кимё, ҳозирги вақтда тиббий ва биологик кимё кафедрасида профессор лавозимида ишлаган.Кўпгина хорижий давлатларда халқаро конференциялар ва конгрессларда инглиз тилида маърузалар билан қатнашган. «Дўстлик» орденининг совриндори.

1992-1997 йиллар кимё кафедрасибиоорганик ва бионоорганик кимё кафедраси таркибига кирган, 1997-1999 йиллар эса – фармакология кафедраси таркибида бўлган.

 

Биринчи ТошДавТИ таркибида биокимё кафедраси 1999 й. мустақил кафедра сифатида тикланди ва унга биология фанлари доктори, профессор Абдуғофир Ахатович Хожиметов (1948 й) кафедра мудири этиб тайинланди. У 1970 йилда Тошкент фармацевтика институтини тамомлаган. 1982 йилда номзодлик, 1992 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Ҳомиладорларда камқонликни келиб чиқиш сабаблари, патогенези ва уларни даволаш усулларини ишлаб чиқишга бағишланган 100 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Улар томонидан 1та докторлик ва 8та номзодлик диссертацияси тайёрланган.

Кафедра ходимлари: доцентлар М.А.Атаходжаева, М.Ю.Ходжаева, Х.К.Кутбиддинов, ассистентлар Н.Н.Ахмадалиев, К.Б.Муратмусаев, К.Н.Шукурова, О.Н.Ахмедова.

 

 

Иккинчи ТошДавТИ таркибида биохимия кафедрасини 1988 йилдан 2002 йилгача тиббиёт фанлари доктори, профессор А.А.Абраров бошқарди. Унинг илмий йўналиши  меёрда ва турли патологик ҳолатларда липидлар ва липовитаминлар алмашинувини ўрганишга бағишланган.

 

 

 

 

 

2002 йилдан 2012 йилгача кафедрани проф. Рихси Абдукадировна Сабирова бошқарди. Р.А.Сабированинг илмий фаолияти турли патологик ҳолатларда, айниқса қандли диабет, панкреатит ва атеросклероз касалликларида, организм мембрана қурилмаларининг структур-функционал ўзгаришларининг ўзига хос томонларини аниқлаш, ҳамда оксидант ва антиоксидант тизимларини тадқиқ қилишга бағишланган. Олима бу долзарб ва ўта мураккаб соҳада ўзига хос илмий мактаб яратиб, 8та фан номзоди, 1 та фан доктори ва кўплаб магистрлар тайёрлади. Ҳозирда 2 та номзодлик диссертациялари якунланиш арафасида. Рихси  Абдуқодировна   ўз изланиш натижаларини 2та монографияда умумлаштириб, тиббиёт институтларининг талабалари учун 3 та дарслик нашр қилди. Бундан ташқари у 200 га яқин илмий ишларнинг, шу жумладан 20 дан ортиқ ўқув ва ўқув-услубий қўлланмаларининг, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг патентлари билан муҳофаза қилинган 7 та иҳтиролар муаллифи ва қатор халқаро илмий-амалий анжуманларнинг қатнашчисидир. Сабирова Р.А. 1997-2002 йиллар давомида ТТА илмий Кенгашининг илмий котибаси лавозимида кенг кўламда илмий-ташкилотчилик ва жамоат ишларини ҳам олиб борди. 6 йил давомида Ўзбекистон Республикаси ОАКида тиббий-биологик фанлар бўйича эксперт ҳайати раиси вазифасини бажарди.

Профессор Сабирова Р.А. қарийиб 10 йил давомида биокимё ва кимё фанлари бўйича монотематик комиссияга раислик қилди. Бу фанларни республика бўйича тиббиёт олийгоҳларида ўқитишда мувофиққлаштиришга ўз ҳиссасини қўшди. Маъруза ва амалий машғулотларни олиб боришда мультимедиянинг самараси ва интерфаол усулларнинг ролини оширди.

Ҳозирги кунда Р.А.Сабирова  ТТА тиббий ва биологик кимё кафедраси профессори сифатида самарали педагогик ва илмий раҳбарлик фаолиятини олиб бормоқда. Унинг ташаббуси ва саъйи-ҳаракати билан биологик кимёдан электрон дарслик ва маърузалар электрон  шакли яратилди. Кафедрада талабаларга ўқитиладиган фанлар бўйича маърузалар мультимедияларда намойиш этилиб, барча профессор ва доцентлар томонидан унификация қилинган ҳолда ўқилади. Рихси Абдуқодировна “Тиббий биохимия” мутахассислиги бўйича магистратурага дастур раҳбари бўлиб, Олий ўқув юртлари, коллеж ва лицейлар, ҳамда соғлиқни сақлаш амалиёти учун юқори малакали кадрлар тайёрлашда фаол қатнашиб келаяпти. У тиббий-биологик фанлар бўйича илмий семинар, “ТТА Ахборотномаси” журналининг таҳририят хайъати аъзосидир.

2010-2013 йиллар давомида кафедра биофизика ва информатика кафедраси билан қўшилди ва биоорганик ва биологик кимё, биофизика ва информатика кафедраси деб номланди.

2012 йилдан 2020 йил 18 февралгача кафедрага тиббиёт фанлари доктори, доцент Муножот Усмоновна Кулманова мудирлик қилмоқда. 1978 йил Тошкент шаҳрида зиёлий оиласида туғилган. 2001 йилда Иккинчи Тошкент Давлат Тиббиёт  институти тиббий-профилактика факультетини имтиёзли диплом билан тугатган. 2001-2005 йилларда ТошДавТИ биоорганик ва биологик киме кафедраси ассистенти лавозимида ишлаган. 2005-2007 йиллар Тошкент Тиббиёт Академиясида “Клиник-лаборатория ташхис” мутахассислиги бўйича магистратурани тугатган.  2010 йил ЎзР ФАга қарашли Биокиме институти қошидаги ихтисослашган илмий кенгашда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2015 йилда  “Сальмонеллез инфекцияси ва сурункали гепатитда ошқозон ва ичак шиллиқ қаватининг ҳимоя-тўсиқ функциясида апоптоз омилларининг аҳамияти” мавзуида 03.00.01 –Биохимия ихтисослиги бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 50дан ортиқ илмий мақола, 5 ўқув-услубий қўлланма, 1та ўқув қўлланма ва 1 монография муаллифи. 5та магистрлик диссертациясига раҳбарлик қилган.

2015 йил Тошкент тиббиёт академиясинг “Энг яхши педагог” танловида иштирок этиб, “Энг яхши педагог-тадқиқодчи” номинацияси бўйича 1 ўринни эгалланлиги учун Фахрий ёрлиғ билан мукофотланган, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Фахрли дипломи билан, “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” танлови республика босқичининг Соғлиқни сақлаш таълим сохаси бўйича 2015 йил учун  “Энг яхши педагог-тадқиқотчи”  номинацияси ғолиби  бўлган.

Кафедра ходимлари томонидан 1700 дан ортиқ илмий мақолалар,  шу жумладан 15 монография, 12 дарслик  чоп этилган, 160дан ортиқ муаллифлик гувоҳномалари олинган. Кафедрада илмий кадрлар тайёрлаш бўйича катта ишлар олиб борилади. Кафедрада 24 фан докторлари ва 110 фан номзодлари тайёрланган.

Кафедрада тайёрланган фан докторлари:

  1. Азизов МаннонАзизович
  2. Иоффе К.Г.
  3. Казаков Константин Семенович
  4. Махсумов Абдухамид
  5. МашариповСобирМашарипович
  6. Ишигов Ибрагим Агаевия
  7. Сабирова Рихси Абдукадыровна
  8. Кулманова М.У.
  9. Джураев Абдукаххор.
  10. Болтабаев Убайдулла.

Кафедрада тайёрланган фан номзодлари:

  1. Азизов МаннонАзизович
  2. Айзиков И.М.
  3. Касымов М.К.
  4. Богданова В.С.
  5. Карпунина Н.И.
  6. Мирхидоятов М.М.
  7. Теплякова З.М.
  8. Тимбеков Э.Х.
  9. Мартынова К.С.
  10. Алявия М.Х.
  11. Садыков Исмаил Ибрагимович
  12. Спицина Клара Александровна
  13. Кац Абрам Львович
  14. Абдуллаев Файзулла Абдуллаевич.
  15. Клейнер Софья Израйловна
  16. Гудович Рахиля Абрамовна
  17. Овчинников Игорь
  18. ХакимжановСабитГафурович
  19. Сабитова Динара Ахатовна
  20. Юнусова ДилоромФаттаховна
  21. ХамраевАсрорДжапарович
  22. Ганиева Раиса Ганиевна
  23. ИбатовСагдуллаИбатович
  24. Ахмедова МукаддасАббасовна
  25. РиспаеваРавияСафаевна
  26. Махмудов СайфиАкмалович
  27. Зуева Алевтина Никандровна
  28. Умаров Хасан Саидакбарович
  29. Махбубова Машкура Абдурахмановна
  30. Мархабаев Исахон Абдукаримович
  31. Аминов Анвар Махмудович
  32. Машарипов Собир Машарипович
  33. Абдуллаев Зоир Абдувалиевич
  34. Абдуллаев Шамил Убайдуллаевич
  35. Усманов Мажит Усманович
  36. Ибрагимов Хожиакбар
  37. Афанасьева Ольга Васильевна
  38. ТаджибаевУрватулла Таджибаевич
  39. Дустов Хусан Дустович
  40. Арсланова Гулчехра Лутфуллаевна
  41. Гульмирзаева Икбол Касымовна
  42. Музаппаров Рахматулла Руфатуллаевич
  43. Данильянц Григорий Беньяминович
  44. Нигматов И.
  45. Кадырова Масуда Абдукаримовна
  46. Ишигов Ибрагим Агаевия
  47. Нажимов Қосимжон Олимжонович
  48. Тожиева Хосият Султановна
  49. Камалов  Хайриддин Камалович
  50. Узоқов Ғанижан Ибрагимович
  51. Мехманов Мухиддин Султанович
  52. Исраилов Абдуфаттох
  53. Султанов Марат
  54. Сабирова Рихси Абдукадыровна
  55. Шукуров Илхомжон Болтаевич
  56. Гаппаров Одилхон Султонбаевич
  57. Зуфаров Нигматжон
  58. Эшчанова Дилафруз Бахтияровна
  59. Кулманова М.У.
  60. Хаджиев Дилмурод
  61. Касимова Гулнарохон Зулкаровна
  62. Джураев Абдукаххор.
  63. Болтабаев Убайдулла
  64. Усманов Марат Курбанович
  65. Чирко Юрий Григорьевич
  66. Арипджанова Мупаррах Арипджановна
  67. Казаков Константин Семенович
  68. Иоффе К.Г.
  69. Атаходжаева Матлуба Абдураимовна
  70. Нурматов Ш.Ш.
  71. Кутлимурадов Х.Р.
  72. Эргашов А.Т.
  73. Якубова Д.
  74. Кутликова Г.М.

 

Ҳозирги даврда кафедрада  ишлаётган ходимлар:

Кулманова Муножат Усмановна – кафедра мудири.

Тиббиет фанлари доктори, доцент. 1978 йил Тошкент шахрида туғилган. Иккинчи Тошкент тиббиет институтинингтиббий профилактика факультетини битирган.

2005-2012 йиллар Тошкент тиббиет академиясининг биоорганик ва биологик киме кафедраси ассистенти, 2012 – доцент, кафедра мудири вазифаларида фаолият кўрсатган.

50 дан ортиқ илмий мақолалар ва 5 услубий қўлланма, 1та ўқув қўлланма, 1 монография, 1 рационализатор тавсифнома муалифи. Илмий фаолияти гелиатринли гепатитнинг ривожланишида меъда ва ичакнинг шиллиқ қавати холатининг ўзига  хослиги ва уни коррекция йўлларни ўрганишга бағишланган.

2015 йил Тошкент тиббиёт академиясинг “Энг яхши педагог” танловида иштирок этиб, “Энг яхши педагог-тадқиқодчи” номинацияси бўйича 1 ўринни эгалланлиги учун Фахрий ёрлиғ билан мукофотланган, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Фахрли диплом билан, “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” танлови республика босқичининг Соғлиқни сақлаш таълим сохаси бўйича 2015 йил учун  “Энг яхши педагог-тадқиқотчи”  номинацияси ғолиби бўлган.

 

Сабирова Рихси Абдукадировна – тиббиёт фанлари доктори, профессор.

1948 йил Тошкентда зиёлилар оиласида туғилган. 1972 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтининг педиатрия факультетини тамомлаган.   “Характеристика состояния структурной функции мембранной системы при экспериментальных патологиях поджелудочной железы”  мавзуида 03.00.04 – биохимия ихтисослиги бўйича 1993 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 46 йил иш стажига эга. 1та фан доктори, 8та фан номзоди тайёрлаган. 200 дан ортиқ илмий ишлар, 2 монография ва 3 дарслик муаллифи.

Иноятова Фируза Хидоятовна –1949 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

1974 йилда ТошДУ биология-тупроқ факультетини биокимё мутахассислиги бўйича тугатган ва Тошкент Давлат Тиббиёт институти Марказий илмий-текшириш лабораториясида кичик илмий ходим вазифасида ишлаган. 1989 йилда Ленинград кимё-фармацевтика институтида биология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ҳимоя қилгандан сўнг катта илмий ходим лавозимига ўтказилган. 1992 йилдан 2003 йилгача Иккинчи ТошДавТИ МИТЛ биокимё бўлимига раҳбарлик қилган. 1999 йилда ЎзР ФА қарашли Биокимё институтида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2003 йилдан ҳозирги давргача Тошкент тиббиёт академияси тиббий ва биологик кимё кафедрасида профессорв лавозимида ишлайди. 2006 йилда биокимё ихтисослиги бўйича профессор илмий унвонини олди.

Жамоат ишларида фаол қатнашади: “ТТА ахборотномаси” масъул котиби, тиббий-биологик фанлар бўйича муаммолар хайати раиси, магистрлар дисссертацияси апробацион кенгашининг раиси, биокимё, морфология бўйича илмий семинар аъзоси, “Биокимё”, “Лаборатор ва функционал ташхис” мутахассисликлари бўйича аттестация ҳайати аъзоси, биология фанлари бўйича ОАК эксперт кенгаши раисининг муовини.

Асосий илмий йўналиши – аъзо ва системалар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни, гепатоцит ва нейроцитлар структур-функционал параметрларини турли патологик ҳолатларда ўрганиш. Иноятова Ф.Х. 1та фан доктори ва 12 фан номзодларини тайёрлаган. 302 илмий ишлар чоп этган, жумладар 4та дарслик ва ўқув қўлланма, 5 патент, 16 услубий қўлланма, 181 та мақола (52-хорижда), 79та тезис (59та хорижда).

 

Машарипов Собир –Кимё фанлари доктори (1992),п рофессор (1994).

1971 йилда ТошДУ кимё факультетини тамомлаган. 1992 йилда “Модификация свойств галоген содержащих полимеров азот, сера, кислород содержащими гетероциклическими соединениями” мавзусида 02.06.03-юқори молекуляр бирикмалар кимёси ихтисослиги бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 52 йил умумий стажга эга. 1992 йили Урганчда янги ташкил килинган 1- ТошДавТИ нинг филиалида «Биоорганик ва биологик кимё» кафедрасини ташкил қилди. Кафедрага раҳбарлик килиш билан бирга 1992-1994 йилларда ўқув бўлими бошлиғи, 1994-1995  йилларда даволаш ва педиатрия факулътетлари декани вазифасини бажарди. Унинг рахбарлигида 6 та фан номзоди тайёрланган ва 230 дан ортик илмий мақолалар чет элдаги ва Республикамиздаги марказий ва маҳаллий журналларда чоп қилинган. Унинг муаллифлигида биоорганик ва биологик кимё фанини тиббиёт олийгохларида ўқитиш бўйича бир қанча ўқув ва ўқув –услубий қўлланма ва Тиббиёт олийгохи талабалари учун,академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун, олий ўқув юртига кирувчилар учун ўқув китоблари, «Кимёдан намунавий тестлар ва уларнинг ечимлари», 10 синф ўқувчилари учун «Органик кимё», 11 синф ўқувчилари  учун «Умумий кимё» дарслиги ёзиб чоп қилинган.

Доцент Мухамедова Нурхон Халимовна 1994 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтини тугатган.

2012 йилда (Ph. D)номзодлик диссертациясини “Оптимизация ранней диагностики нефропатии при почечных и вне почечных заболеваниях” мавзуида 14.00.48 –Клиник лаборатория ва функционал диагностика ихтисослиги бўйича ҳимоя қилган.

Докторлик диссертациясини 2017 йил (DSc) «Аёлларда менопаузадан олдинги ва кейинги даврда метаболик синдром ташҳисига қиёсий ёндашиш» 14.00.25 – клиник-лаборатория ва функционал диагностика ихтисослиги бўйича ҳимоя қилган.

Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги ихтиро IAP 05545 патент эгаси.

1994 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтида марказий клиник диагностика лабораториясида шифокор лаборант лавозимида фаолиятини бошлаган. 2003-2013 йй Тошкент тиббиёт академияси 3-клиника марказий клиник диагностика лабораториясида олий тоифали шифокор бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган. 2012 йилдан ҳозирги давргача Тошкент тиббиёт академиясининг тиббий ва биологик кимё кафедрасида доцент лавозимида ишлайди.Умумий меҳнат стажи – 25 йил, педагогик стажи – 6 йил.

2015 йил  Москвадаги 28 Халқаро китоблар кўргазмасида “Особенности дифференциальной диагностики дисфункции у женщин фертильного возраста с метаболическим синдромом” методик қўлланмаси учун Диплом ва олтин медаль билан тақдирланган.

 

 Таджиева Хосият Султановна –Тошкент тиббиёт академиясида 1981 йилдан катта тажрибакор лавозимида иш бошлаган.

1986 йилдан 1997 йилгача ассистент, 1997-2002 йиллар катта ўқитувчи лавозимида ишлаган. 2002 йилдан шу кунгача доцент лавозимида фаолият кўрсатади. 1991 йилда юқори молекуляр бирикмалар соҳасида номзодлик диссертациясини ёқлаган, 40 дан ортиқ илмий ишларнинг муаллифи. 2006 йилда доцент илмий унвонига эга бўлган. Ҳозирги кунда кафедрада ўқув ишлари учун жавобгар.

 

АлимухамедоваМавжудаПаччаевна

1969 йилда Тошкент Давлат Университетининг биология факультетини тамомлаган. 1970-1978 йилларда Москва ДавлатУниверситетининг биохимия кафедрасидакичикилмий ходим лавозимидаишлаб, 1974йилда03.00.04-биохимияихтисослиги бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.1978 йилдан 1993 йилгача ассистент, 1993 йилдан 1996 йилгача биоорганиквакимё кафедрасининг катта ўқитувчиси лавозимида ишлаган. 1996 йилдан бошлаб шу кунгача тиббий ва биологик кимё кафедрасининг доценти. 50 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Асосий илмий йўналиши – гелиотринли гепатитда ошқозон-ичак йўлининг ҳимояловчи барьери ҳолатини ўрганиш.

 

Эргашов Адхамжон Тожиевич – тиббиёт фанлари номзоди, доцент.

1961 йил Андижон вилоятида туғилган. 1994 йил2-Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 1994 йилдан ҳозирги давргача Тошкент тиббиёт академияси тиббий ва биологик кимё кафедрасида доцент лавозимида ишлайди. 2005 йилда «Нарушение фосфолипидного состава легких и печени при экспериментальном фиброзирующем альвеолите и пути их восстановления» мавзуида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Юсупходжаева Хуршида Собировна  1962 йил Тошкент шаҳрида туғилган.

Тошкент политехника институтини химия-технология факультетини “Еғлар технологияси” мутахассислиги бўйича тугатган (1986).    1986-1992 й.й. – Тошкент политехника институтини химия-технология факультетининг аналитик химиянинг катта мухандиси, 1993-1999 й.й. Тошкент химия-технология институтини Аналитик химия кафедранинг ассистенти,  1999 йилдан 2 Тошкент тиббиет институтининг биоорганик ва биологик киме кафедраси ассистенти. 2010-2011 ўқув йилларда Тошкент тиббиет академияни Ўқув бўлимида услубчи вазифасида иш олиб борган, 2011 йилдан қайтадан – ТТАнинг биоорганик ва биологик киме кафедрасида ассистент лавозимида ишлаган. 17 тадан ортиқ илмий мақолалар ва 5 услубий тавсияномаларни муалифи.

Галиева Зульфия Ибрахимовна – 1995 йилда Бошқирдистон

Давлат университетини биолог-кимё мутахассислиги бўйича тугатган.

2000 йилда Биринчи Тошкент тиббиёт институти биоанорганик ва биоорганик кафедрасига ассистент лавозимига ишга қабул қилинган. 2005 йилдан 2015 йилгача тиббий-педагогика факультети 1-3 курслари декан ўринбосари лавозимида ишлаган. 2016 йилдан ҳозирги давргача тиббий ва биологик кимё кафедрасининг ассистенти. 12дан ортиқ илмий мақола ва тезислар муаллифи.

 

Муйдинов Отабек Хусанович – 1981 йилда Фарғона вилоятида туғилган.

2006 йилда Тошкент тиббиёт академиясида бакалавриатура, 2013 йилда «Тиббий биокимё» ихтиссослиги бўйича магистратурани тугатган. 2013 йилдан ҳозирги давргача Тошкент тиббиёт академияси тиббий  ва биологик кимё кафедрасида ассистент лавозимида ишлайди.

2017 йилда РнD бўйича “Молекулярно-генетические механизмы нарушения обмена коллагена при склеродермиях” мавзусидаги илмий иши тасдиқдан ўтди ва ҳозирда шу йўналишда илмий иш олиб бормоқда. 8та илмий мақола ва тезислар муаллифи.

Турсунов Жахонгир Хусанович –1986 йил 5 августда Тошкент шаҳрида туғилган.

2011 йилда «врач гигиенист, эпидемиолог» мутахассислиги бўйича Тошкент тиббиёт академиясини тугатган. 2011-2013 йилларда «Тиббий биохимия» ихтисослиги бўйича магистратурада тахсил олган. Жахонгир инглиз ва немис тилларини мукаммал билади. 2012 йилдан бошлаб ҳар йили инглиз тилида ўтказиладиган илмий конференция ташкилий қўмитасининг доимий аъзоси ва маърузачиси бўлиб келмокда. 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлигининг Фахрий ёрлиғи билан  мукофотланган.

2014 йил Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти мамлакатларининг раҳбар ходимлари учун уюштирилган бир ойлик ўқув-семинарида иштирок этган. Бу даврда у Ўзбекистон делегацияси таркибида Хитойнинг Сиань шаҳрида ҳам бўлди. 2018 йил “экспериментал қандли диабет ривожланишига экдистен таъсирининг молекуляр-хужайравий механизми” мавзуида диссертация химоя килди. 50 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар ҳамда 2 та методик ва ўқув кўлланманинг муаллифидир. Унинг илмий мақолалари АҚШ, Австрия, Англия, Япония, Италия, Германия, Франция, Вьетнам ва бошқа хориж мамлакатларида ҳам чоп этилган.

 

Азизова Дилзода Маратовна – 1989 йил 11 январда

Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган.

2012 йилда ТТА тиббий профилактика факультетини «врач гигиенист, эпидемиолог» мутахассислиги бўйича тугаллаган. 2012 йилдан 2014 йилгача «Тиббий биокимё» ихтисослиги бўйича магистратурада таҳсил олган.

2014 йилдан ҳозирги давргача Тошкент тиббиёт Академияси Тиббий ва биологик кимё кафедрасида  асситент лавозимида ишлаб келмоқда. 2018 йилда “Влияние биомайса на молекулярные механизмы развития экспериментального атеросклероза” мавзусида диссертация химоя килган. Илмий раҳбар проф. Сабирова Р.А. Илмий изланишлар натижаси бўйича 18 та илмий мақола ва тезислар чоп этган.

Хайитов Максуд Саматович –1987 йил 3 июнда Бухоро вилояти

Ғиждувон туманида ишчи оиласида туғилган.

2006 йил Тошкент тиббиёт академиясининг тиббий профилактика факултетига давлат гранти асосида қабул қилинган ва 2012 йилда ушбу факультетни мувафаққиятли тамомлаган.

2012-2013 йилларда Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ДСЭНМида санитария врачи лавозимида ишлаган. 2013-2015 йиллар Тошкент тиббиёт академияси тиббий ва биологик кимё кафедрасида “Тиббий биохимия” йўналиши бўйича магистратурада грант асосида таҳсил олди. 2015 йил 3 сентябр ойидан  Тошкент тиббиёт академиясининг тиббий ва биологик кимё кафедрасида ассистент лавозимида ишлаб келмоқда.

Ойдинов Мухлис Холиқул ўғли –1992 йилда Қашқадарё

вилоятида туғилган.

2015 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида бакалавр, 2017 йилда эса магистратурани тамомлаган. 2018 йил сентябригача Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги Республика таълим маркази дарслик ва ўқув методик адабиётларни ишлаб чиқиш бўлим методисти бўлиб ишлаган. 2018 йил сентябрь ойидан тиббий ва биологик кимё кафедраси ассистенти.

Омонов Акмал Абдисалимович –  1987 йил 12 февралда Қашқадарё вилояти

Косон туманида зиёли оиласида туғилган.

2013 йил Тошкент тиббиёт академиясининг Тиббий профилактика факултетини битирган. 2015 йил Тошкент тиббиёт академияси да овқатланиш гигиенаси йўналиши бўйича магистратурани тамомлаган. 2015-2018 йиллар Тошкент Давлат стоматология институти Тиббий ва биологик кимё кафедрасида ассистент лавозимига ишлаган. 2018 йил сентябрь ойидан Тошкент тиббиёт академиясининг тиббий ва биологик кимё кафедрасида ассистент лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Тураева  Гулнора   Носировна – 1967 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

1990 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон  Миллий  Университетини тугатган. 1990-1993 йиллар Олмазор   туманидаги  82-ўрта таьлим мактабида ўқитувчи, 1993- 1996 йиллар шаҳар санитария-эпидемиология станцияси,  32-Оилавий поликлиника врач лаборанти, 2000-2005 йиллар  Шайхантохур тумани 192- мактабда, 2005-2015 йиллар Олмазор тиббиёт коллежида кимё ўқитувчиси лавозимларида ишлаган. 2015 йилдан ҳозирги давргача ТТА тиббий ва биологик кимёкафедрасида  лаборатория мудири лавозимида ишлайди.

 

 

Кафедра жамоасининг навбатдаги йиғилиши, 1993 йил

 

Кафедра жамоаси, 2007 йил

 

 

Кафедра профессор-ўқитувчилари, 1985 йил

 

 

 Кафедра жамоаси, 1998 йил

 

Кафедра фахрийлари билан учрашув, 2015 йил

 

Кафедра мудири, т.ф.д., доцент                                        М.У.Кулманова

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.