Маgistratura

МАГИСТРАТУРА

Лаборатор диагностика тиббиётнинг асосий қисмидир. Кафедра битирувчи врач-лаборант сифатида клиник лабораторияларда уз фаолиятларини юритишлари мумкин.
мутахассислиги бўйича тайёрланган магистр магистратуранинг асосий таълим дастурига кўра соҳавий мутахассислигига мос касбий фаолиятида қуйидаги вазифаларни бажаришга тайёр бўлиши керак:
Илмий-тадқиқот фаолияти:
 мутахассисликка мос янги илмий натижалар, илмий адабиётлар ёки илмий-тадқиқот лойиҳаларини таҳлил қилиши;
 касалликларни ташхислаш, даволаш ва олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиши;
 ўтказилган текширувлар, уларнинг натижаларини таҳлил қилишда янги технологияларни излаш ва ишлаб чиқиш, умумлаштириш ҳамда амалиётга татбиқ қилиши;
 касалликларни тарқалганлигини баҳолаш ва эҳтимоллик омилларини аниқлаш бўйича эпидемиологик текширувларни амалга ошириш, ҳамда уларнинг даражасини пасайтириш бўйича профилактик чора тадбирларни ишлаб чиқиши;
 намунавий методикалар ва бошқалар бўйича экспериментал ва клиник тадқиқотларни ўтказиш ва уларнинг натижаларига ишлов бериши;
 илмий-амалий ҳисоботлар ва тушунтириш хатларини ишлаб чиқиши;
 ўтказилаётган тадқиқотлар мавзуси бўйича илмий шарҳларни ишлаб чиқиш, рефератлар ва библиографияларни тузиши;
 илмий семинарлар, илмий-амалий конференцияларда иштирок этиши;
 илмий-амалий тиббий мавзулар бўйича тиббиётга оид журналларга мақолалар тайёрлаши лозим.
Ташхислаш ва профилактика фаолиятида:
 соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғимида профилактика ишларини олиб бориш;
 касалхона, клиника, диспансер, тиббий марказлар қабул бўлимлари ва бўлимларида профилактика ишларини олиб бориш;
 хусусий тиббиёт муассасаларида лаборатор хизматларни ташкил қилиш ва амалга ошириш;
 аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш;
 даволаш – профилактика фаолиятида илғор, замонавий лаборатория усулларини жорий этиш;
 профилактик чора тадбирларни ташкиллаштириш бўйича тўлиқ ҳажмдаги зарурий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали магистр сифатида мустақил амалий фаолиятни амалга ошириш.
Тиббий-ижтимоий фаолият:
 ижтимоий муассасаларда юзага келувчи тиббий-ижтимоий низо ҳолатларидан чиқиш, ечиш, уларни бошқариш, ҳолатни баҳолай олиш;
 ижтимоий ҳимоя органлари ва раҳм-шавқат хизматлари билан ҳамкорликда оила ва алоҳида аҳоли гуруҳларига ижтимоий-гигиеник, тиббиёт-демографик ва ижтимоий-психологик таҳдид факторларини ҳисобга олган ҳолда хизмат турларини ташкиллаштириш ва хизмат кўрсатишни билиши лозим.
Ташкилий-бошқарув фаолият:
 ДПМ да (даволаш профилактика муассасасида) биохимик лабораториялария тизими бўйича ёрдамни ташкиллаштириш ва бошқариш;
 меҳнат, моддий ва ахборот ресурсларнинг рационал бошқарувини таъминлаш, биохимик лабораториялария хизматини бошқариш тизимини ташкиллаштириш, бошқарувни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденцияларига мос тарзда такомиллаштириш;
 биохимик лабораториялария ёрдам фаолиятини ва аҳоли соғлиғи ҳолатининг асосий кўрсатгичларини режалаштириш, ҳисобот, ҳисоб-китоб ва таҳлил этиш.
Олий, малака ошириш, қайта тайёрлаш таълим муассасаларда илмий-педагогик ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизимида педагогик фаолият (ўрнатилган тартибда):
 ўқув фанларини ўқитиш методикасини эгаллаш;
 электрон ўқитиш усулларини эгаллаш;
 олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг мос таълим муассасаларида тайёргарлик йўналишида назарда тутилган ўқув фанлари бўйича назарий, амалий ва лаборатория машғулотларини ўтказиши;
 замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланиб ностандарт ўқув машғулотларини ўтказиши;
 ўқитилаётган фанлар бўйича дарсларни ўтказиш учун зарур бўлган ўқув-методик ҳужжатларни тузиши, тайёрлаш ва расмийлаштириш;
 ўқитилаётган фан бўйича ўқув машғулотларни ўтказиш учун ўқитишнинг техник воситаларидан фойдаланиши;
 мустақил таълим ва ижодий қидирув натижасида ўқитилаётган фан ҳамда педагогик фаолият соҳасидаги турли усуллар, воситалар ва бошқа соҳаларда ўз-ўзини мунтазам такомиллаштириб бориши лозим.
Консалтинг хизмати фаолияти:
 тиббий биохимия мутахассислиги бўйича магистр тайёрлаш ихтисослигига мос бўлган мавзулардаги лойиҳаларни экспертиза қилиш бўйича эксперт гуруҳларида иштирокчи сифатида қатнашиш;
 тиббий биохимия бўйича мавжуд ҳолатнинг таҳлилий шарҳини ишлаб чиқиш;
 тайёргарлик ихтисослигига мос мавзу бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш;
 касбий этика тамойилларига риоя қилиш;
 мутахассислик бўйича лаборатор хизматлар соҳасида мавжуд ҳолатнинг аналитик обзорини ишлаб чиқиш;
 тиббий биохимия магистр ихтисослигига мос мавзулардаги лойиҳаларни экспертиза қилиш бўйича эксперт гуруҳларида иштирокчи сифатида қатнашиш;
 ихтисосликка мос мавзу бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш;
 касбий этика кодексига риоя қилиш.

 

Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий                                           таълимдаги ўрни

 

Ҳозирги замонда тиббиётда тиббий биохимия фанининг кенг қўлланишини талаб қилади.

Олий таълим Давлат стандартига кўра “Тиббиёт” таълим соҳалари бўйича тиббий биохимия бир нечта ўзаро боғлиқ бўлган ва тиббиётдада тадбиқ этиладиган бўлимлардан иборат. Тиббий биохимия фани соғлиқни сақлаш учун зарур бўлган тиббий биохимиянинг: гемостаз, ҳазм система аъзолари, буйрак ва бириктирувчи тўқима функционал биохимияси, эндокрин, юрак ва қон томир ва нерв системаси функционал биохимияси бўйича тушунчаларини ўз ичига олган бўлимларидан ташкил топган. Айнан шу бўлимлар ва уларнинг татбиқлари тавсия этилаётган ўқув дастурига киритилган.

  1. II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси

 

Фанни ўқитишдан мақсад :

  • тиббий биокимё бўйича соғлиқни сақлаш амалиёти эхтиёжи;
  • билим, малака ва амалий кўникмаларни керакли ҳажми;
  • клиник лабораториялар, олий ва ўрта махсус таълим, касбий муассасалар, шунингдек малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш курсларида ишлаши учун бошланғич тушунчалари билан таништиришдан иборат.

Ўқув фанининг вазифалари – тиббий биохимия бўйича магистратурада ўқитишнинг асосий мақсади етарли даражада билим, амалий кўникмалар билан қуролланган юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдир.

  • Ташҳислашда замонавий усулларни ишлатиш бўйича билимларни ривожлантириш;
  • юз – жағ хирургияси амалиётида ишлатилувчи даволаш диагностика тадбирларини етарли ҳажмини мустақил аниқлашни ривожлантириш;
  • диагностик муолажаларни бажаришни ўргатиш;
  • кундалик амалиётда ишлатилувчи замонавий лаборатор ва инструментал текшириш натижаларини тахлил қилишни ўрганишни ривожлантириш.

 

Фан бўйича талаба-магистрантларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади:

 

 

Талаба:

– соғлиқни сақлаш соҳасида Давлат сиёсати ва унинг амалга оширилишида барча бошқарув органларининг масъулияти;

– ЎзР тиббиёт соҳасининг ривожланиш стратегияси ва бошқарув тузилмаси (концепция, тамойиллар, асосий йўналишлари);

–  соғлиқни сақлаш тизими ва уларда олиб борилаётган ислохотлар;

– соғлиқни сақлашни ривожлантиришнинг асосий сиёсий тамойиллари, стандартлари, истиқболлари;

  • организмнинг асосий биополимерлари тузилиши;
  • организмда кечувчи метаболизм ва метаболик йўллар ҳақида;
  • тирик организм асосий таркибий қисмларининг алмашинуви ва бу жараёнларнинг бошқарилуви ҳақида;
  • организмда модда алмашинувини бошқарилиш даражалари ҳақида;
  • организмда модда алмашинуви бузилишининг механизмлари ва функцияси ҳақида;
  • турли аъзо ва системалардаги модда алмашинувнинг ўзига хослиги ҳақида;
  • турли аъзо ва системалардаги биохимиявий кўрсаткичларнинг спецификлиги ҳақида;
  • турли аъзо ва системаларда уларнинг функциясига боғлиқ равишда модда алмашинув жараёнларининг бузилиши ҳақида;
  • ошқозон-ичак йўлида овқат маҳсулотларининг ҳазмланиш ва сўрилиш жараёнлари ҳақида;

турли патологияларда овқат маҳсулотларининг ҳазмланиш ва сўрилишининг ўзига хос томонлари

  • организмда модда алмашинувни бошқаришнинг ўзига хос томонлари ҳақида;
  • бошқарув системалари даражалари ҳақида;
  • гемостазиологик текширувлар сифатини назорат қилиш;
  • қон кислота-асос мувозанати (КАМ) кўрсаткичларини текшириш;

–  қон оқиш вақти, адгезия ва тромбоцитлар агрегациясини аниқлаш;

  • протромбин вақтини аниқлаш;
  • қон плазмасида фибриноген миқдорини аниқлаш;
  • қон плазмаси фибринолитик фаоллигини аниқлаш;
  • қон плазмасининг гепаринга толерантлигини аниқлаш;
  • антикоагуляцион тестни ўтказиш;
  • гемостазни ўзгариши ва уни текшириш;
  • гормонларнинг таъсир механизмлари ҳақида;
  • эндокрин системаси турли патологияларида модда алмашинувнинг бузилишлари ҳақида;
  • юрак метаболизмининг ўзига хос томонлари ҳақида;
  • атеросклерозда моддалар алмашинувининг бузилиши ҳақида;
  • ўсмалар ривожланишининг хос томонлари ҳақида;
  • ўсмалар ривожланишидаги специфик биохимиявий кўрсаткичлар ҳақида;
  • ўсмалар маркерлари ҳақида;
  • нерв истемасидаги модда алмашинувнинг ўзига хос томонлари ҳақида;
  • нерв системаси специфик биохимиявий кўрсаткичлари ҳақида;
  • нерв системаси турли касалликларида модда алмашинувнинг ўзгариши;
  • меёрда ва патологик ҳолатларда липид алмашинувининг биохимиявий константалари;

меёрда  ва патологик ҳолатларда оддий ва мураккаб оқсиллар алмашинувининг биохимиявий кўрсаткичлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

  • маълум модда алмашинув тури, аъзо ёки системалар биохимиявий маркерлари ҳақида;
  • чиқарув системаси аъзоларининг тузилиши ва функцияси;
  • бириктирувчи тўқимадаги модда алмашинувнинг ўзига хос томонлари;
  • буйракдаги модда алмашинувнинг ўзига хос томонлари;
  • чиқарув системаси ва бириктирувчи тўқимадаги модда алмашинувнинг ўзгаришлари ҳақида;
  • организм биологик суюқликлари ва тўқималари таркибини текшириш, кимёвий моддаларнинг аъзо ва органеллалар ўртасида тақсимланиши;
  • аъзо ва тўқималар функционал ҳолатини акс эттирувчи кўрсаткичларни аниқлаш;
  • олинган функционал текширув натижаларини интерпретация қилишни;
  • жигар ва ошқозон ости бези функциясини акс эттирувчи биохимиявий константаларни;
  • бириктирувчи тўқима функционал ҳолатини акс эттирувчи кўрсаткичларни аниқлаш;
  • сийдикни текширишда олинган натижаларни интерпретация қилишни;
  • организм гормонал статусини текшириш;
  • эндокрин система функционал ҳолатини акс эттирувчи кўрсаткичларни аниқлаш;
  • эндокрин системани функционал текширишда олинган натижаларни интерпретация қилишни;
  • липид алмашинуви кўрсаткичларини аниқлаш усуллари ва натижаларини таҳлил этиш;
  • атеросклерозда вужудга келадиган биохимиявий ўзгаришлар механизми;
  • ўсмалар ривожланишида организм биологик суюқликлари ва тўқималари таркибий қисмини текшириш;
  • ўсма ривожланишига хос бўлган кўрсаткичларни аниқлаш;
  • ўсма ривожланишида олинган биокимёвий текширув натижаларини тахлил этишни;
  • нерв системаси турли касалликларида орқа мия суюқлиги таркибини текшириш;
  • аъзо ва системалар функционал ҳолатини акс эттирувчи информатив усул ва кўрсаткичларни танлаш;
  • нерв системаси патологияларини экспериментал моделлаштириш;                                                              
  • нерв системаси касалликлари ривожланишини акс эттирувчи кўрсаткичларни
  • аъзо ва системалар функциясининг бузилишини экспериментал моделлаш;
  • ошқозон-ичак йўли функционал ҳолатини акс эттирувчи информатив усул ва кўрсаткичларни танлаш;
  • ошқозон-ичак йўли, жигар, ошқозон ости бези функциялари бузилишини экспериментал моделлаш;
  • буйрак ва бириктирувчи тўқима функционал ҳолатини акс эттирувчи информатив усул ва кўрсаткичларни танлаш;
  • сийдик ва синовиал суюқлик таркибини билиш;
  • буйрак функцияси бузилишини экспериментал моделлаш;
  • эндокрин система функционал ҳолатининг ўзига хос томонларини акс эттирувчи информатив усул ва кўрсаткичларни танлаш;
  • эндокрин система бузилишини экспериментал моделлаш;
  • ўсма ривожланишини акс эттирувчи энг ахборотли усул ва кўрсаткичларни танлаш;
  • канцерогенезни экспериментал моделлаштириш;
  • нерв системаси ҳолатини кўрсатувчи информатив усул ва кўрсаткичларни танлаш;
  • биохимиявий константалар, биохимиявий текширув натижаларини тўғри тахлил этишни билиши ва улардан фойдалана олиши керак;
  • аланинаминотрансферазни аниқлаш;
  • аспартатаминотрансферани аниқлаш;
  • ишқорий фозфотаза фаоллигини аниқлаш;
  • лактатдегидрогеназани. аниқлаш;
  • глюкозани қонда миқдорини аниқлаш;
  • альбуминларни аниқлаш
  • умумий оқсил миқдорини аниқлаш;
  • креатинин миқдорини қонда ва сийдикда аниқлаш;
  • умумий холестерин миқдорини аниқлаш;
  • липид спекторини қон зардобида аниқлаш;
  • қонда триглицеридалр миқдорини аниқлаш;
  • липид ва оқсил алмашинувининг биохимиявий маркерлари ва уларни тешириш;
  • қон зардоби ва плазмаси, сийдик ва эритроцитларда натрийни аниқлаш;
  • қон зардоби ва плазмаси, сийдик ва эритроцитларда калийни аниқлаш;
  • темир, магний, мис, литий ва феррритинни қон зардобида аниқлаш;
  • ноорганик фосфор, умумий кальцийни қон зардоби ва сийдикда аниқлаш;
  • ошқозон ширасини текшириш;
  • дуоденал ширани текшириш;
  • ошқозон ширасини микроскоп остида текшириш;
  • дуоденал ширани микроскоп остида текшириш;
  • буйракдаги модда алмашинувнинг специфик биохимиявий кўрсаткичлари текшириш;
  • унифицирланган ва янги автоматлаштирилган текширув усуллари;
  • биохимия лабораторияларини ташкил этиш ва биохимиявий текширувлар ўтказиш техникаси бўйича меёрий хужжатларни;
  • ферментлар фаоллиги, углевод алмашинуви биохимиявий константалари, биохимиявий текширув натижаларини клиник фикрлаш ва тўғри тахлил этиш;
  • қонда эстрадиол миқдорини аниқлаш;
  • қонда ФСГ миқдорини аниқлаш;
  • қонда тестестерон миқдорини аниқлаш;
  • қонда прогестерон миқдорини аниқлаш;
  • қонда пролактин миқдорини аниқлаш;
  • қонда Т3, Т4 ва ТТГ ларни миқдорини аниқлаш;
  • электролитларни текшириш;
  • қон оқиш вақти, адгезия ва тромбоцитлар агрегациясини аниқлаш;
  • қон плазмасининг гепаринга толерантлигини аниқлаш;
  • нерв системаси касалликларида олинган биохимиявий текширув натижаларини интерпретация қилиш;

липид ва оқсил алмашинуви бўйича биохимиявий текширувлар сифатини назорат қилиш кўникмаларига эга бўлиши керак.