27 апрель куни ТТА нинг «Тиббий ва биологик кимё кафедрасида» 4-курснинг 403-404 гурухлари учун горизонтал – интеграл равишда «УГЛЕВОДЛАР АЛМАШИНУВИНИНГ БУЗИЛИШЛАРИ» мавзусидаги маъруза бўлиб ўтди.
Маъруза «Тиббий ва биологик кимё кафедраси» профессори Иноятова Фируза Хидоятовна ва
«Клиник лаборатория ташхиси» кафедраси доценти Курбанова Зумрад Чукабаевна томонларидан интеграл ўтказилди.
Ушбу турдаги машғулотларни ўтказиш талабаларга биокимёвий жараёнларга асосланган лаборатория кўрстакичларини яхшироқ таҳлил қилиш имконини беради.
Очиқ маъруза интерактив саволлар билан жонлантирилди. Бугунги мавзу талабаларга жуда ёқди.