1- Республика Абу Али Ибн Cино номидаги жамоат саломатлиги техникумининг Тошкент тиббиёт академияси билан ҳамкорлик бўйича 211 Д гурухининг иқтидорли талабалари аввал педиатрия, акушерлик ва гинекология даволаш иши кафедраси билан танишиб, сўнг Тиббий ва биологик кимё кафедрасига ташриф буюрдилар.
30.11.2021 й талабалар билан давра сухбати бўлиб ўтди. Сухбатни кафедра мудири Турсунов Жахонгир Хусанович , т.ф.д., доцент Мухамедова Н,Х. Эргашев А.Т, ва Собирова Муниса Рихсиевна, шунингдек кафедра устозлари Муйдинов О. Х. ва Омонов А. А. лар ўтказишди.