Кульманова Муножот Усмоновна
Хотира бор экан,тирикдир миллат,
Тирикдир ифтихор,тирикдир ғурур.
Хотира — элни халқ этгувчи қудрат,
Хотира — эртани ёритгувчи нур.
M.Kulmanova 1978 yil 9 noyabrda Toshkent shaxrida ziyoli oilasida tavallud topdi. Otasi Usmon aka uzoq yillar xozirda Toshkent tibbiyot akademiyasi deb ataluvchi dargoxda talabalarga matematika va infor-matika fanidan dars berish bilan bir qatorda turli masʼul lavozimlarda ishlab, mehnat jamoasi orasida xurmatga sazovor inson edilar. Onasi Maʼrifatxon aya stomatolog boʼlganlar. Ota va onasiga xavas qilgan yosh Munojatxonning qalbida shifokor boʼlish orzusi uygʼondi. 1995 yil oʼrta maktabni tamomlab xujjatlarini Ikkinchi Toshkent Davlat tibbiyot institutiga topshirdi va imtixonlardan muvaffaqiyatli oʼtib, oʼzi tanlagan yoʼnalishi boʼyicha talaba boʼldi. Talabalik yillari davomida tibbiyot ilmiga qiziqishi va iqtidorliligi bilan tengdoshlardan ajralib turar va ayniqsa talabalar ilmiy jamiyatining faol aʼzosi edi. 2001 yilda uqishni bitirgach, undagi intiluvchanlik va ilmga chankoklikni faxmlagan ustozlari uni institutning bioorganik va biologik kimyo kafedrasiga assistent lavozimiga taklif kilishdi. Toʼrt yil davomida tibbiy pedagogik maxoratini va biokimyo fanidan bilimini aynan shu kafedra boyitdi va mukammallikka intiluvchi yosh olima 2005-2007 yillar mobaynida endilikda Toshkent tibbiyot akademiyasi deb ataluvchi oliygohda laboratoriya tashxisi mutaxassisligi boʼyicha magistraturani tamomladi. Shu yilning oʼzida oʼz kafedrasiga qaytib kelib pedagogik faoliyat bilan birgalikda nomzodlik dissertatsiyasini himoya qilish boʼyicha ilmiy izlanishlarini olib bordi va professor R.Sabirova raxbarligida 2009 yilda “Состояние защитного барьера желудочно-кишечного тракта при гелиотриновом гепатите и пути йего коррекции” mavzusida nomzodlik dissertatsiyasini yokladi. M.Kulmanova tashkiliy ishlarda ham faolligini koʼrsatib “Tibbiy biokimyo” mutaxassisligi boʼyicha magistratura yoʼnalishi ochilishida qatnashdi va unda talabalarga dars bera boshladi. Undagi tashkilotchilik va ilmiy salohiyatni faxmlagan akademiya raxbariyati yosh boʼlishiga qaramasdan 2012 yildan Tibbiy va biologik kimyo kafedrasiga mudir qilib tayinladi.
M.Kulmanova shu lavozimda umrining oxiriga qadar faoliyat olib borib, biologik kimyo faniga boʼlgan talabalarning qiziqishini ortirishga erishdi. Fanni oʼrgatishda turli pedagogik usullarni ishlab chiqib, 2015 yil oliy taʼlim muassasalari oʼrtasida oʼtkazilgan “Yil oʼkituvchisi” Respublika tanlovida golib chiqib, birinchi oʼrinni egalladi.
Shu bilan birgalikda 2016 yili “Роль факторов апоптоза для реализации защитно-барьерной функ¬ции слизистой оболочки желудка и кишечника при сальмонеллезной инфекции и хроническом гепатите” mavzusida doktorlik dissertatsiyasini muvaffaqiyat bilan ximoya qilib, tibbiyot fanlari doktori ilmiy darajasiga ega boʼldi. 2017-2018 yillar davomida Toshkent tibbiyot akademiyasi Tibbiy profilaktika fakulteti dekani lavozimida ishladi va oʼz ilmiy yoʼnalishida yosh olimlarga ilmiy raxbarlik qila boshladi.
Аmmo bedavo dard yosh olimaning oʼz shogirdlari kamolini koʼrishiga toʼsqinlik qildi. 2021 yil 18 fevral kuni isteʼdodli olima, sergʼayrat tashkilotchi va mehnatsevar inson Munojat Kulmanova Usmonovna bevaqt vafot etdi. Qisqa umri davomida olima 2 nafar shogird tayyorladi, 3 ta darslik, 1 ta monografiya, 1 ta oʼquv qoʼllanma va 100 dan ortiq ilmiy maqola va risolalar nashr qildi. Hozirgi kunda ustozning ilmiy izlanish ishlarini shogirdlari davom ettirib, ular xam oʼz ustozlariga munosib shogird boʼlishga intilib kelmoqdalar.
КАСЫМОВА СТАЛИНА САЛИХОВНА
Замонлар ўтажак қуюн сингари,
Неча юлдуз сўниб,тамом йитажак.
Сенинг ёдинг борки,ёруғ кунларга
Бизнинг кўзлар ила боқар келажак.
Шу кунларда уйда қолганларига қарамай изланишдан, билимлари билан улашишдан чарчамайдилар. Хабар олгани уйларига борган эдим. Ҳозирги пайтда компьютер устида ўтириб ўзларининг ҳаётда босиб ўтган йўллари ҳақида китоб ёзиб ўтирган эканлар. Бир пиёла чой устида менга, кунларда ёдлаб олдим деб, ёддан шеър ўқиб бердилар:
…Соғинганда излаб бир нишон, қабринг томон олар эдим йўл,
Келтирардинг менга бир замон, энди ҳар чоғ мен элтаман гул.
Келдим. Узоқ қолдим мен сокин, сенинг азиз бошингда ёлғиз,
Осмон тиниқ эди ва локин, парча булут етиб келди тез.
Кўкда менинг бошимда туриб, гўё юрагимда қалқди у.
Кўзимдаги ёшимни кўриб, у хам тўкди ёшини дув-дув.
Биз йиғладик тепангда шу кун, келдингми деб кўтармадинг бош.
Айт-чи, сенла бахтиёр онлар кўрганмидинг кўзларимда ёш.?…
Бундай хотирага эга бўлиш учун қандай юқори даражада ишчан, изланувчан, билим олишга интилувчан, билимларини янгилаб чарҳлаб турадиган инсон бўлиш керак деб ўйлаб қолдим. Шунинг учун ҳам хеч тиниб-тинчимайдилар.
Профессор С.С.Касымова 27-декабр 1936 йилда Ўзбекистон Республикасининг Самарқанд шаҳрида туғилганлар. 1954 йилда ўрта мактабни битириб, Ўрта Осиё Политехника институтининг кимё-технология факультетига кириб, 1959 йилда «Силикат технология»си мутахасислиги буйича имтиёзли битирганлар. 1959 йилда Ўзбекистон Республикасининг ФА Кимё институтида катта тажрибакор бўлиб ишладилар. 1960 йили аспирантурага кириб, СССР Фанлар Академиясининг Силикатлар кимёси институтига сафарбар қилиниб (Ленинград шаҳри), у ерда 1964 йили «Натрий-стронций-силикатли шишаларининг физик-кимёвий хоссалари» мавзусида техника фанлари номзоди илмий даражаси олиш учун ҳимоя қилдилар ва Ўзбекистон Республикаси-нинг ФА Кимё институтига ишга қайтдилар.
1966-1970 йилларда С.С.Касымова ЎзССР Вазирлар Маҳкамасида Фан бўлимида катта референт бўлиб ишлаганлар.
1970 йилда ЎзССР ФА Кимё институтига катта илмий ходим қилиб ўтказилди ва Ленинграддаги С.И. Вавилов номидаги Давлат оптика иститутига сафарбар қилиндилар, у ерда 1975 йилда докторлик дисертациясини саноатда ишлатиладиган лазер атермал шишаларини яратишга бағишланган иш буйича ҳимоя қилиб, техника фанлари доктори илмий даражасини олдилар.
Касымова С.С – шишалар синтези соҳасида ва уларнинг хоссаларини ўрга-нишда етук мутахассис ҳисобланадилар. Қосимова С.С. биринчи бўлиб шишанинг кўпгина хоссалари бўйича систе-матик тадқиқотлар ўтказдилар. Янги лазер атермал шишаси сифатида ГЛС 10 лазер шишаси саноатдаги лазер шишалар ичида биринчи қаторда туради. Бу шундай шиша ҳисобланадики у кенг кўламда ишлатиладиган атермал шишалар ичида энг яхшиси ва рангсиз оптик тузилмалардаги шишалар сифатида ҳам ишлатилиши мумкин.
Голландияда инглиз тилида чиқарилган маълумотномалар тўпламида Касымова С.С. нинг ишлари 65 маротаба қайд қилинган.
Ишларининг назарий ва экспериментал натижалари «Стронций в стекле», ва «Микротвёрдость хрупких оптических материалов» монографияларида умумлаштирилган. Бу монографиялар махаллий ва
чет эл журналларида кўзга кўринган мутаҳассислар томонидан юқори
баҳоланган.
Проф. С.С.Касымова 450 илмий ишлар, шу жумладан 16 та монография,
12 та СССР муаллифлик гувоҳномаларнинг муаллифи. Шулардан 100 таси МДҲ нашириётларида, 80 таси эса халқаро нашириётларда инглиз тилида чоп этилган. Проф. С.С.Касымова 2 та фан доктори ва 15 та фан номзодларига рахбарлик қилган.
Проф. С.С.Касымова бир қатор республика ва халқаро конфе-ренцияларда ўз маърузалари билан қатнашган. Унинг изланишларининг на-тижалари Бельгия, Япония, Генрмания, Хиндистон, Испания, Хитой, АҚШ, Япония, Италия, Голландия, Болгария Италия, Туркия. Англия, Португалия, Швейцария, Франция, Австрия, Чехия, ва бошқа мамлакатларда халқаро конгрессларда маърузаларда баён этилган.
1975 йилдан 1988 йилгача проф. Касымова С.С. ТошдавМИ нинг анор-ганик ва физколлоид кимё кафедрасини бошқарган, 1988 дан 1990 йилларда шу кафедранинг профессори бўлиб ишлаган. 1990 дан 1992 йилгача у 2-ТошДавМИ нинг умумий кимё кафедрасининг мудири, 1992 йил сентябрдан 2013 йилга қадар тиббий ва биологик кимё кафедрасининг профессори бўлиб ишладилар. 1981 йилда «Анорганик ва физколлоид кимё» кимё кафедраси бўйича профессорлик унвонини олганлар. У 1990 йилда тиббиёт институтларининг талабалари учун «Биогенные элементы» (Тошкент), 1997 йилда «Биогендик элементтер» (Бишкек) қирғиз тилида, 2001 йил-да «Умумий ва биоорганик кимёдан амалий машғулотлар» (кирил алифбосида), 2005 йилда эса «Umumiy va biorganik kimyodan amaliy mashgulotlar ўзбек тилида лотин графикасида, 2010 йилда «Нанотехнологии в медицине», 2011 йилда «Физическая и коллоидная хими», 2011 йилда «Ҳужайра кибернетикаси. Нанотехнологиялар», 2017 йилда «Нанотехнологии в строительстве и архитектуре XXI века» дарсликларини 2020 йилда «Здравствуйте роботы!!! » номли илмий-оммабоп адабиётини яратдилар. Қарангки, нафақада уйда ўтириб дунёдаги янгиликлардан четда қолмайдилар ва илмнинг энг замоновий йўналишлари билан қизиқибгина қолмай, ёш авлод билан улашишга интиладилар.
Уларнинг «Умумий ва биоорганик кимёдан амалий машгулотлар» дарслиги 2003 йилнинг энг яхши дарслиги деб, Республика танловида 3-даражали Диплом билан тақдирланган.
1996 йил май ойида проф. Касымова С.С. Халқаро муҳандислик акаде-
миясининг хақиқий аъзоси, 1996 йилнинг октябр ойида – Россия табиий фан-
лар академиясининг хорижий аъзоси қилиб сайланган. 2006 йилда “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.
Проф. Қосимова С.С. ишлаган даврида катта илмий-ташкилий ишларни ҳам олиб борганлар. Улар Ўзбекистан Республикасининг Олий таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги услубий кенгашлар аъзоси, куп йиллар давоми-да Институтнинг МУХи нинг физик-кимёвий бўлимининг аъзоси, ЎзР ОАКи қошидаги эксперт кенгашнинг аъзоси, хорижий давлатлар билан ҳамкорлик буйича миллий ассоциациянинг аъзоси бўлиб келганлар. Кўп йиллар давомида у УзР ФАнинг теплофизика бўлими ва ЎзР ФА нинг Физика-техника институти ва Тошкент Кимё-технология институти қошидаги докторлик диссертацияларини ёклаш махсус кенгашининг аъзоси булиб келганлар.
Илм соҳасидаги фаоллиги олимани бутун дунёга танитган. Қанчадан-қанча машҳур инсонлар билан таниш бўлиб, дўстлашиш имкониятига эга бўлганлар. Улар қаторида Нобель мукофотининг совридорлари Лайнус Полинг, академик Прохоров, биринчи аёл космонавт В.Терешковалар шу қатордан.
Проф. Касымова С.С. илмий ютуқларни оммабоплаштириш бўйича ишларни муваффақият билан олиб боришни давом этмоқдалар. Улар республика газета ва журналларида 40 тадан ортиқ илмий-оммабоп мақолаларни чоп эттирганлар, ва шунингдек радио ва телевиденияда маърузалар ўқиганлар.
Сталина Салиховна турли хил танловларда иштирок этиб ҳам чарчамайдилар. 2020 йил декабр ойида Ucell алоқа компанияси уюштирган “ Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиятни ривожлантириш йили” га бағишланган танловда “Здраствуйте роботы!!!” китоби билан иштирок этиб фаҳрли 2-ўринни эгаллаб, “Xiaomi Redmi Note 8” смартфонини ютиб олдилар.
Устозимиз С.С.Касымованинг ўқувчиси бўлиш бизда ифтихор туйғусини уйғотади. Олиманинг фаолияти, айниқса ёшлар, талабаларни қизиқтиради. Шу моносабат билан тиббий ва биологик кимё кафедрасининг ҳодимлари у билан тез-тез учрашувлар уюштириб туради.
ҳа , профессор Сталина Салиховна Касымова тиниб-тинчимас ўзбек олимаси. Уларнинг ҳаёт йўли илмий оламда ва ёш авлодни тарбиялашда наъмуна бўла олади.
Тиббий ва биологик кимё кафедраси доценти Хосият Таджиева