Тошкент Тиббиёт академиясининг тиббий ва биологик кимё кафедраси томонидан ҳар йил ўтказиладиган Талабалар илмий жамияти анжумани онлайн тарзда бўлиб ўтди. Анжуман ташкилотчилари конференцияга байрамона мухит яратдилар.
Бугунги конференция тиббий кимё фани бўйича 1- курс талабалари орасида жуда долзарб ва қизиқарли мавзулар асосида олиб борилди.
Барча иштрокчи талабалр ўзларининг тиббиетга ва илмга бўлган қизиқишларини яққол намоён қилдилар.
Ҳар бир иштирокчи – талаба томонидан мустақил тайёрланган тақдимотларда кўплаб қизиқарли маълумотларни ва долзарб муаммоларни мухокамага олиб чиқганликларини хайъат аъзолари бир овоздан юқори баҳолашди.