АҚШнинг Фулбрайт дастури стипендиати, шунингдек тиббий инглиз тили мурабийси Нис Чейс Майкл ТТА нинг тиббий ва биологик кимё кафедраси фаолиятига ўз хиссасини қўшади.
2021 йилнинг 26 октябр куни АҚШ лик Нис Чейс Майкл билан бўлиб ўтган учрашувда унинг ТТА нинг таълим жараёнларига жалб этилиши мухокама қилинди. Учрашув жараёнида менежмент, тиббий биология, биотиббиёт инженерияси ва ОМХ факультети декани У. Эралиев ва тиббий ва биологик кимё кафедрси мудири Д. Турсунов Нис Чейс Майклга ўз миннатдорчиликларини изхор қилдилар ва унга бўлажак мураббийлик ва илмий фаолиятларида муваффақиятлар тилаб қолишди.
✅ Нис Чейс Майкл 2021-2022 ўқув йили мобайнида мураббий сифатида фаолият юритади.
Америкалик мутахассис томонидан унинг мураббийлик иш жараёнидан мустасно, академиянинг фаолият кўрсатиш доирасида талабалар учун прфессионал инглиз тилини мукаммал ўрагниш мақсадида махсус курслар, кимё ва биокимё тўгараклари ва клублар ташкиллаштирилади.