23 сентябрда бўлиб ўтган очиқ маърузада «Анемия кечишининг биокимёвий асослари» мавзуси ўрганилди.

 Анемия кечишининг биокимёвий асосларига бағишланган очиқ интеграл маъруза

Мамлакатимизда миллий тиббий таълимини модернизация қилиш, ушбу соҳага халқаро таълим стандартларини жорий этиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг долзарб муаммолари бўйича комплекс илмий тадқиқотлар олиб бориш, шунингдек, таълим олаётган ёшларга маънавий-ахлоқий тарбия беришнинг самарали тизимини яратиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

                                                   

Хусусан Тошкент тиббиёт академиясида, умумий амалиёт врачлари тайерлашда тиббий таълимни ташкил этишнинг замонавий шакл ва услубларининг жорий этиш доирасида Тиббий ва биологик кимё кафедраси т.ф.д, доценти Мухаммедова Нурхон Халимовна томонидан даволаш факультетининг 3 босқич талабаларига Анемиялар биокимёсига бағишланган очиқ интеграл маъруза бўлиб ўтди.

Маълумот учун: Анемия (юнонча. ан – инкор қўшимчаси ва ҳаима – қон), камқонлик – қонда эритроцитлар сони ва гемоглобин миқдорининг камайиши, сифатининг ўзгариши билан кечадиган касалликдир. БЖССТ нинг маълумотига кўра дунё ахолиснинг 10-15% анемия касаллиги билан хасталангандир.

                                      

Шу каби очиқ маърузаларни ташкил этиш, Тиббий ва биологик кимё кафедрасининг тиббий таълим сифатини ҳар томонлама яхшилашга қаратилган амалий қадамлардан бири бўлиб, биокимё фанига талабаларнинг қизиқишини ошиши хамда фанни бошқа фундаментал фанлар билан интеграциясига амалий ёрдам беради.

Ушбу йўналишдаги ишлар давом этмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.