ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИНИНГ ТИББИЙ ВА БИОЛОГИК КИМЁ КАФЕДРАСИГА АКШ ХАМКОРЛАРИНИНГ ТАШРИФЛАРИ

ТТА Тиббий ва биологик кимё кафедраси халқаро эътирофга сазовор бўлди

2021 йил 18 май куни Тошкент тиббиёт академияси Тиббий ва биологик кимё кафедрасининг халқаро хамкорлик фаолияти доирасида АҚШнинг Питтсбург Университети тиббиёт мактаби ўқув ишлари бўйича проректори, профессор Маргарет Мак Доналд хамда Питтсбург Университети делегацияси Тиббий ва биологик кимё кафедрасининг профессор-ўқитувчилари билан хамкорликда тиббий биология йўналиши           4 – босқич талабаларига «Жигар биокимёси»га бағишланган кўшма очиқ дарси ташкил этилди.

Маълумот учун: АҚШнинг Пенсилвания штати, Питсбург шаҳридаги жамоат тадқиқот университети бўлиб1787 йилда ташкил этилган, бугунги кунга келиб 35 мингга яқин талаба тахсил олмоқда. Университетда 17 та коллеж ва тиббиёт мактаблари фаолият юритади.

Халқаро «U.S. News & World Report» ташиклотининг маълумотига кўра, Питсбург Университети тиббиёт факультети АҚШнинг етакчи тиббиёт мактаблари қаторидан жой олган бўлиб, илмий тадқиқотлар тоифасида 13-ўринни, бирламчи тиббий-санитария ёрдами бўйича 14-ўринни, Жаҳон университетларининг академик рейтинги бўйича эса дунёдаги энг яхши тиббиёт мактаблари рўйхатида 17-ўринни эгаллайди.

Ўтказилган қўшма очиқ дарс давомида профессор Иноятова Ф.Х. томонидан талабаларга жигар биокимёсининг бугунги кундаги долзарб масалалари кўтарилиб, унинг патологияси натижасида организда келиб чиқадиган молекуляр даражадаги ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, машғулотнинг амалий қисмида т.ф.д., доцент  Мухамедова Н.Х. томонидан қонда трансаминазалар миқдорини аниқлаш бўйича мастер класс ўтказилди. Делегация аъзоси, фундаментал фанлар бўйича декан, молекуляр биолог, профссеор Салим Хан талабалар томонидан тайёрланган инглиз тилидаги тақдимотларни тинглаб, уларни мавзуга оид вазиятли масалалар билан билимларини бахолади.

Машғулот якунида ушбу халқаро миқиёсда ташкил этилган тадбир ташкилотчиси Д.Х.Турсунов кафедранинг ўқув жараёнини кредит-модул тизимига ўтказиш бўйича ҳамкорлик йўллари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини кредит-модул тизимига босқичма-босқич ўтказишга оид чоралар-тадбирлар кўзда тутилган.

Бундай ҳамкорликни амалга ошириш, Тиббий ва биологик кимё кафедрасининг тиббий таълим сифатини ҳар томонлама яхшилашга қаратилган биринчи амалий қадамлардан бири бўлиб, биокимёга талабаларнинг қизиқишини ошиши хамда фанни халқаро интеграцияси ва тиббий таълимни халқаро даражага олиб чиқишда амалий ёрдам беради.

Шунингдек, хорижнинг етакчи олий ўқув юртларидаги ҳамкасабалар билан бу каби мунтазам учрашувларни ўтказиш олий тиббий таълимнинг халқаро ютуқларини ТТА ўқув жараёнига кенг жорий этишга имконини беради.

 

Ушбу йўналишдаги ишлар давом этмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.