21 февраль куни Тиббий ва биологик кимё кафедраси 11-маъруза залида «Эндотелиал дисфункция: вазоспазм. Гипертония касаллиги молекуляр механизмлари ва гипотензив дорилар фармакодинамикаси» мавзусида навбатдаги очиқ интерактив маъруза ўтказилди. Маъруза тинглаш ва мавзуга доир ўз фикрларини баён қилиш учун 40га яқин талабалар йиғилишди. Талабалар проф. Иноятова Ф.Х. ва асс. Вахобова Н.А. ўқиган маърузани катта қизиқиш билан тинглаб, ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол иштирок этишди.
Режага мувофиқ навбатдаги интерактив маъруза 28 февраль куни «Эндотелиал дисфункция: гиперкоагуляция. Антикоагулянтлар ва антиагрегантларнинг фармакодинамикаси» мавзусида ўтказилади. Шунингдек, маърузаларни рус тилида ҳафтанинг чоршанба кунлари такрор ўтказиш режалаштирилди.