14 февраль куни Тиббий ва биологик кимё кафедраси 11-маъруза залида «Эндотелий вазифалари. Эндотелиал дисфункция сабаблари. Гипоксия. Ангиогенез. Оксидланишли стресс» мавзусида очиқ интерактив маъруза ўтказилди. Маъруза тинглаш ва мавзуга доир ўз фикрларини баён қилиш учун 30 дан ортиқ талабалар йиғилишди. Талабалар проф. Иноятова Ф.Х. ўқиган маърузани катта қизиқиш билан тинглаб, ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол иштирок этишди.
Режага мувофиқ навбатдаги интерактив маъруза 21 февраль куни «Эндотелиал дисфункция: вазоспазм. Гипертония касаллиги молекуляр механизмлари ва гипотензив дорилар фармакодинамикаси» мавзусида ўтказилади.