“Тиббиётда ташхис қўйиш ва даволашнинг инновацион ёндашувлари: ёш олимлар нуқтаи назари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман

19 апрел, 2019 йил                                                                                                                                                                                                                    Тошкент шаҳри

Ҳозирги пайтда республикамизда олиб борилаётган ислоҳотлардан бири  ёшларни илмга-фанга жалб этишдан иборатдир. Асосий мақсадимиз  илмий тадқиқот олиб бораётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг илмий  иш мавзуларини халқаро нуфузли олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот лабораториялари билан ҳамкорликда олиб борилишини, шунингдек ёшларнинг асосий илмий йўналишларини республикамиздаги тиббиёт соҳасидаги муаммоларга бағишланишини тўлиқ таъмишлашдир.

Жорий йилнинг 18-19 апрел кунлари Тошкент тиббиёт академияси томонидан “Тиббиётда ташхис қўйиш ва даволашнинг инновацион ёндашувлари: ёш олимлар нуқтаи назари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Анжуман ўз ишининг биринчи босқичи 18 апрель куни “Жарроҳликнинг долзарб муаммолари” йўналиши “Akfa MEDLINE” мажлислар залида, “Терапиянинг долзарб муаммолари” йўналиши ТТАнинг академик лицейи мажлислар залида, “Тиббий профилактика ва фундаментал фанларнинг актуал муаммолари” йўналиши ТТА Жамоат саломатлигини сақлаш мактабининг онлайн студиясида бўлиб ўтди.

Тиббий педагогика факультети 2 босқич талабаси Сабирова А.С. “Dynamics of changes in the content of APO B in the development of experimental hypercholesterolemia and the ways of its correction” мавзусида ўз илмий иши билан маъруза қилди.

 

Постер маърузада “Тиббий биохимия” 1 босқич магистратура талабаси Тошпулатова Л “Condition of the antioxidant system of hepatocytes in the dynamics of heliotrino liver damage” мавзуи билан қатнашди.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.