Ташрифдан мақсад Марказ фаолияти билан тубдан танишишдир.
Маълумот учун: Ўзбекистонда 1927 -1940 йй. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш илмий-текшириш институти оналик ва болаликни муҳофазаси соҳасидаги ишларни бошқарган. 1940 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институти таркибида педиатрия факультети ташкил қилинганлиги сабабли у ўз фаолиятини тугатди.
1966 йилда Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш илмий-текшириш институти қайтадан ташкил қилинди. Институтнинг илмий йўналиши болалар ва оналарга даволаш профилактика ёрдамини ташкиллаштиришга, оналар, перинатал ва болалар ўлимини камайтиришга, ҳазм қилиш аъзоларининг ўткир ва сурункали касалликларини олдини олишга, болалар организмининг физиологик хусусиятларини ўрганишга қаратилган эди. 1969 йилда институт таркибида акушерлик ва гинекология бўлими сақланиб қолгани ҳолда, унинг номи Ўзбекистон педиатрия илмий текшириш институти деб ўзгартирилди. Сақланиб колган бўлим негизида 1974 йилда Ўзбекистон акушерлик ва гинекология илмий текшириш институти ташкил топди. Институтда қуйидаги илмий бўлимлар фаолият кўрсатган: