Профессор Иноятова Фируза Хидоятовнанинг IPSUM PATHOLOGY илмий -тадқиқот лабораторияссидаги учрашуви

Ўзбекистондаги биринчи патоморфологик илмий-текшириш лабораторияси IPSUM PATHOLOGY ўзининг юқори малакали мутахассилари билан биргаликда  барча тиббий йўналишдаги изланишларнинг  энг замонавий ва самарали  технологик ечимини топиш йўлида ушбу лаборатор марказини фаолиятини юритиб келмоқдалар. Марказнинг   Республика миқёсида, хусусан Тошкентдаги барча хусусий ва давлат тиббиёт муассасаларидаги тўлиқ патоморфологик ва цитологик спектрларини тахлилини тақдим этиб келмоқда.

Ушбу лабораториянинг ажралмас қисми бу- илмий- тадқиқот ишлари бўлиб,  айнан қизиқарли учрашув ва суҳбатлар тиббиёт сохасидаги мутахассислар билан уюштирилади. 22 октябр куни  Тошкент тиббиёт академиясининг тиббий ва биологик кимё кафедраси профессори, биология фанлари доктори Иноятова Фируза Хидоятовна билан хамкор учрашув бўлиб ўтди. Бу учрашувда IPSUM PATHOLOGY илмий-тадқиқот клиник лабораторияси тажриба алмашинишга ва биргаликда лаборатория тадқиқотларини ўтказишга тайёр эканини айтиб ўтди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.