Тошкент тиббиет академияси тиббий ва биологик киме кафедрасининг 100 йиллиги

                                                                            

Тиббий ва биологик кимё кафедраси ташкил топганлигининг 100 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 17 март саот 12.00да халқаро миқёсида илмий-амалий анжуман ўтказилиши режалаштирилган

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилдаги ПҚ-2909 сонли «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ҳамда ПҚ-2956 сонли «Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» каби Қарорларида тиббий таълимга юклатилган вазифалар ижроси сифатида хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш тизимида аҳамиятга эга бўлган ушбу тадбирда иштирок этиш учун Ўзбекистондаги барча тиббий ОТМлар, Қозоғистон Республикасидаги ҳамкор ОТМ, Россия Федерациясининг Қозон Давлат тиббиёт университети профессор–ўқитувчиларининг масофавий иштироки режалаштирилган.

Табдирда истиқболли режаларни амалга оширилиши ҳамда тиббий ва биологик кимё кафедрасини янада ривожлантиришдаги ўрни ҳақида маъруза ўқилади ва муҳокама қилинади.

Ушбу халқаро миқёсдаги масофавий конференция тажриба алмашинувини янги сифат босқичига олиб чиқиши ҳамда электрон таълим соҳасида ОТМлар орасида ҳамкорликни кучайтириши, талабаларни фикр алмашинуви, оператив узлуксиз ахборот алмашинуви ушбу конференциянинг стратегик вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Шунингдек, конференция ҳамкорликда таълим, илмий-амалий дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишдаги истиқболли режаларни кўриб чиқиш ҳамда ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш имкониятларини юзага чиқаради.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.